Иккинчи Жаҳон уруши вақтларида Буюк Британия ҳукуматини бошқарган собиқ бош вазир Уинстон Черчиллнинг набираси сэр Николас Соумс Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказиладиган тантаналарда Буюк Британия номидан иштирок этишдан жуда мамнунлигини айтди.
“Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи Жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда Буюк Британия ҳукумати номидан иштирок этишим мен учун катта шарафдир. Биз тантаналарда иштирок этиш таклифини қабул қиламиз, чунки Россия ва Буюк Британия миллатчиларга қарши урушда иттифоқдош давлатлар билан бирга ягона фронт бўлиб ҳаракат қилган”, деб айтди Николас Соумс.
Соумснинг айтишича, унинг бобоси “Россиянинг нацистларга қарши курашда қўшган бебаҳо ҳиссасини” юқори баҳолаган.