“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ливерпуль” билан Англия Премьер Лигасининг 36-тури доирасида бўлиб ўтадиган учрашув арафасида берган интервьюсида рақиб жамоа капитани Стивен Жеррард ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Менинг ҳурматли рақибим менинг мураббий сифатида ўсишимга катта ҳисса қўшди, чунки уни тўхтатиш жуда қийин. Унга қарши охирги марта ўйнаётганимдан хафаман”, - деди у.

Шунингдек, португалиялик мутахассис Жеррардни сотиб олишга уч марта ҳаракат қилганини эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунлангач, Стивен Жеррард “Ливерпуль” сафларини тарк этади.