Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россияга қарши жорий қилинган иқтисодий чекловлар тушунарсиз эканлигини ҳамда БМТ томонидан тасдиқланмаганини айтиб ўтди.
“Иқтисодий инқироз, асосий экспорт маҳсулотларимиз нархларининг тушиши, ҳеч кимга тушунарсиз, БМТ томонидан тасдиқланмаган санкциялар ишлашимизга халақит бермоқда”, - деди у Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган икки томонлама учрашув чоғида.
Шунингдек, ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Назарбоев Қозоғистон ҳар доим Россиянинг “яхши қўшниси ва дўсти” бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди.