Оқ Уй олдидан Россия танклари ўтгани қайд қилинган видеолавҳа интернетда пайдо бўлди

Жаҳон 09 Май 2015 5834

Интернетда ўзига хос видеолавҳа пайдо бўлди. Унда Оқ Уй олдидан Россия танкларининг ўтиши қайд қилинган. Қисқа муддатда минглаб фойдаланувчилар ушбу видеони томоша қилишга улгурди. Махсус хизматлар кадрларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, лавҳа ижодкорлари Москвадаги Ғалаба Паради кадрларини Оқ Уй тасвирига проекция қилган.
“Вести” газетасининг маълум қилишича, россиялик айрим ижодкорлар АҚШ президентининг парадга ташриф буюришдан бош тортгани туфайли “Обама парадга келмаса, парад Обамага боради” қабилида иш тутишга қарор қилишган.
Украина матбуоти ушбу видеолавҳани “Россиянинг навбатдаги провокацияси” деб баҳолаган.
Видеолавҳани ким тайёрлагани аниқланган: лавҳа сўнгида “вежливыетанки.рф” ёзувини кўриш мумкин. Бу “Сеть” ёшлар лойиҳасига тегишли сайтдир.
“Ҳозир биз фестивалга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Уни қўллаб-қувватлаш учун болалар видеоролик суратга олишган эди. Май ойида уни интернетга жойлаштиришга қарор қилдик. Бир кунда у миллион марта кўрилди. Биз буни кутмагандик. Бу провокация эмас, шунчаки ўз фестивалимизни реклама қилмоқчи эдик”, - деди лойиҳа матбуот котиби Анастасия Мельник.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар