Москва шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтмоқда. Тадбир Россиянинг барча асосий телеканаллари орқали ёритилмоқда.
Россия Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Россия президенти, Олий Бош қўмондон Владимир Путинга парадга ҳозирлик тўғрисида ҳисобот бергандан сўнг давлат раҳбари барча иштирокчиларни табриклаб, қисқача нутқ сўзлади.
Ўз чиқишида Путин айни кунларда бутун дунёда “куч ишлатиш ва блок тафаккури” авж олиб бораётганини айтиб ўтди.
“Биз бир қутбли дунё яратишга бўлган ҳаракатларни кўрганмиз. Куч ишлатиш ва блок тафаккури авж олиб бораётганини кўрмоқдамиз. Буларнинг бари дунё тараққиёти барқарорлигига зиён келтирмоқда”, - деди Россия етакчиси.