Россия президенти Владимир Путин парад иштирокчилари олдида сўзлаган кириш нутқида ирқий устунлик ва фашизм ғояларидан келаётган хавфни “маърифатли Европа” ўз вақтида пайқамаганини таъкидлаб ўтди.
“Фашизм ва ирқий устунлик ғояларининг инсониятга солаётган таҳдидини “маърифатли” Европа ўз вақтида пайқамади. Бугунги кунда бу ғояларнинг қайта бош кўтаришига қарши курашиш учун бирлашишимиз ва жипсликда ҳаракат қилишимиз талаб этилади”, - деди Россия етакчиси ўз чиқишида.
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парад давом этмоқда. Тадбир Россиянинг барча асосий телеканаллари, шунингдек, интернет нашлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда ва ёзма равишда ёритиб борилмоқда.