Россия президенти Владимир Путин Москвага Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парадда иштирок этиш учун ташриф буюрган чет эл делегациялари раҳбарларини қабул қилмоқда.
Тадбир “Россия РТР” телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. Айни пайтда Путин Қозоғистон, Туркманистон, Зимбабве, Озарбайжон, Миср, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва бошқа давлатлар президентларини кутиб олди. Бундан ташқари, Хитой, Шимолий Корея, Чехия, Словакия, Сербия, Болгария, ЖАР, Фаластин ва бошқа бир қатор давлатлар вакиллари парадга етиб келди.
Бундан ташқари, БМТ бош котиби Пан Ги Мун Владимир Путин томонидан кутиб олинди.
РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, Москвадаги тантаналарда 30 га яқин давлат етакчилари, хорижий давлатлар вакиллари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Хорижий меҳмонлар қабулидан сўнг Путин ҳарбий парадни қабул қилишга йўл олади.