Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин: Россия Буюк Британия, Франция ва АҚШдан миннатдор
13:50 / 09.05.2015
5958

Россия президенти Владимир Путин Москвадаги парадда қилган чиқишида Россия уруш йиллари фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган ва рус халқига ёрдам берган давлатлар ва халқлардан миннатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Ғалаба мамлакатимиз тарихининг олий қаҳрамонлик чўққиси бўлиб қолади. Биз Гитлерга қарши коалициядаги иттифоқчиларимизни унутмаймиз. Биз ғалабага қўшган ҳиссалари учун Буюк Британия, Франция ва АҚШ халқларидан миннатдормиз”, - деб таъкидлаб ўтди Россия етакчиси.
Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Германиянинг ўзида ҳам фашистларга қарши курашда кўнгилли ва партизан гуруҳларга миннатдорчилик билдириб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top