“Формула-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг турмуш ўртоғи Коринна Шумахер спортчининг шахсий самолёти ва Норвегиядаги дала ҳовлини сотиб юборди. Бу ҳақда Германиянинг Bunte нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт 25 млн долларга сотилган. Коринна самолёт, шунингдек, дала ҳовли бошқа керак бўлмайди деган қарорга келган.

Айни пайтда Шумахер 2013 йилда олинган бош жароҳатидан кейинги реабилитация курсидан ўтмоқда.