Тошкент кўчаларида Москвич-танк пайдо бўлди

Жамият 09 Май 2015 13948

Тошкент кўчаларида Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба юбилейига бағишланган антиқа акция ўтказилди. Яшил рангдаги Москвич русумли машина устига ўзига хос “минора” ўрнатилиб, унга танк қиёфаси берилди. Шунингдек, машина ёриткичлари ва ойналарининг катта қисми ҳам яшил рангга бўялган. Ушбу танк-машина пойтахт кўчаларида анчагина айланди.

“Танк”нинг биқинига Т-412 ёзуви туширилган. Унинг расмлари Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилди.

Гуруҳдаги расмлардан маълум бўлишича, у йўл ҳаракати хавфсизлиги нозири томонидан тўхтатилган. Бунга нима асос бўлгани маълум эмас.

Кўпроқ янгиликлар