9 май куни Тошкентдаги Биродарлик қабрларида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирлар бўлиб ўтди. Зобитлар қабрлар пойига гулчамбар қўйдилар. Маросимга юзлаб одамлар тўпланди.

Воқеа жойида туширилган фотосуратлар Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланади.