УЕФА "Локомотив", "Краснодар" ва "Ростов" жамоаларини молявий fair play қоидаларини бузгани учун жаримага тортди

Спорт 09 Май 2015 899

Россиянинг "Локомотив", "Краснодар" ва "Ростов" футбол жамоалари молявий fair play шартларини бузганликлари учун жаримага тортилдилар. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга қараганда, "Краснодар" 4 млн евро (3 млн шартли), "Локомотив" эса 5 млн евро (3.5 млн шартли) жарима тўлайди. "Ростов" учун белгиланган жарима камроқ – 200 минг евро.
Пуллар 2014/2015 мавсумидаги Еврокубоклардаги иштирокдан олинган даромадлардан ушлаб қолинади.
Молиявий шартларга бундан буён риоя қилинган тақдирда шартли жарималар олиб ташланиши мумкин. Бунинг учун клублар моддий зарар кўрмаслиги талаб этилади. “Локомотив” ва “Краснодар”га бунинг учун 2017/2018 йиллар мавсумига қадар муддат берилган бўлса, “Ростов” кейинги мавсумнинг охиригача даромадга кириши керак бўлади.
УЕФА тергов палатаси 2014 йил сентябрида “Краснодар”га қарши суриштирув ишларини бошлаганди. Жорий йилнинг февраль ойида эса “Локомотив”нинг молиявий ҳисоботида ҳам камчиликлар топилди.
Россия клубларидан ташқари, яна еттита Европа жамоаси жарима тўлайди - "Монако", "Рома", "Бешиктош", "Интер", "Спортинг", ЦСКА (София) ва "Карабюкспор".

Кўпроқ янгиликлар