Украина шарқида ғалаба байрами нишонланди

Жаҳон 09 Май 2015 1433

Украинанинг шарқий вилоятларида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган бир қатор норасмий тадбирлар ўтказилди.
Маълумки, Украина биринчи бор европача форматда кеча, 8 май куни Хотира ва ярашув кунини нишонлаган эди. Илгари 9 май куни нишонланган Ғалаба байрами бекор қилинган эди.
Шунга қарамай, шарқий вилоятларда аҳолининг ўзи шаҳарлар ва аҳолижойлар маҳаллий бошқарув органлари кўмагида бир қатор норасмий тадбирлар ташкил этди. Жумладан, Одесса шаҳрида номаълум денгизчи қабрига гул қўйиш маросими ўтказилди. Бундан ташқари, Қаҳрамонлар деворига уруш йиллари ҳалок бўлгани яқинда аниқланган яна 77 одессалик жангчининг номи ёзилди. Кечаси “Баҳорги Одесса” фестивалини ўтказиш режалаштирилган.
Ўз навбатида, Харьков шаҳар кенгаши маршал Жуков ҳайкали пойига ва Биродарлик қабрига гулчамбар қўйиш маросимини ўтказишни режалаштирмоқда.
Айрим гуруҳлар ва ташкилотлар ушбу тадбирларнинг ўтказилишига қаршилик қилмоқда. Жумладан, Днепропетровск шаҳрида Ғалаба байрамининг нишонланишига тўсқинлик қилиш учун кўнгилли батальонлар маршини уюштириш кўзланган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар