Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантаналар доирасида “Ўлмас полк”нинг Қизил майдондан марш билан ўтишига бошчилик қилди. Ушбу юришда оталари ва боболари 1941-1945 йилларда миллатчиларга қарши курашган минглаб Россия фуқаролари иштирок этди.

Владимир Путин ҳам, бошқалар каби, Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган отасининг портретини қўлда тутганча, “Ўлмас полк” юришига бошчилик қилди.

“Мен ўйлайманки, менинг отам, бошқа миллионлаб одамлар сингари, оддий аскар бўлган, ва у бу майдондан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган. Аммо тақдир шундай эканки, барча ҳам Қизил майдондан марш билан ўта олмади. Отам ҳозир мен билан эканлигидан, унинг портрети менинг қўлимда эканлигидан жуда бахтлиман. Юз минглаб аскарлар, фронт орти меҳнаткашлари, бу майдондан ўтиши мумкин, майли, қариндошларининг қўлидаги фотосуратлар тимсолида бўлсин, лекин ўтиши мумкин”, - таъкидлаб ўтди Россия етакчиси Давлат телевидениесига берган интервьюда.