Россиянинг Волгоград шаҳрида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадни кўриш учун 50 минг томошабин ташриф буюрди. Маросим Ҳалоқ бўлган жангчилар майдонида ўтказилди.
Шон-шараф мардида денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги кучларга тегишли ҳарбий қисмлар иштирок этди. Механизациялашган колоннани эса Сталинград учун жангларда қўлланган Т-34 танки ҳамда 1941 йилда намунасида терилган Т-60 танки бошлаб берди.
Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида 1945 йил 9 май воқеалар қайта жонлантирилган. Ўша давр ҳарбий кийимларини кийган жангчилар эски ҳарбий қўшиқларни куйламоқда, шаҳар бўйлаб “Ғалаба трамвайи” кезиб юрибди.
ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Мамай қўрғонидаги Мангу оловга гулчамбар қўйишга ўн минглаб одамлар келган.