Ялта ва Теҳрон учрашувлари гувоҳи бўлган ўзбекистонлик фахрий ғалабанинг 70 йиллигини нишонламоқда

Ўзбекистон 09 Май 2015 2145

Ялта ва Теҳрон шаҳарларида бўлиб ўтган тарихий учрашувларда стенографист бўлган уруш фахрийси ғалаба юбилейини нишонламоқда.

12news.uz мухбири Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси Римма Яковлева билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, у Гитлерга қарши коалицияга аъзо давлатлар (СССР, АҚШ, Буюк Британия) раҳбарларининг Ялта ва Теҳрон шаҳарларида ўтказилган учрашувида котиба бўлиб ишлаган.

Римма опанинг эслашича, у уруш йиллари 516-телеграф ротасида хизмат қилган.
“Мен Сталин, Рузвельт ва Черчилль учрашувидаги ягона аёл стенограф бўлган эдим”, - эслайди 91 ёшли фахрий.

Унинг айтишича, узоқ соатлик баҳс-мунозарадан сўнг АҚШ президенти Франклин Рузвельт унга мурожаат қилиб, “Қизим, сен яхши ишлаяпсан. Офарин!”, - деган.
Урушдан сўнг аёл 50 йил мобайнида Асака алоқа бўлимида ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар