Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йил июнида Украинага ташриф буюради. Ташриф доирасида у Украина раҳбари Пётр Порошенко билан учрашув ўтказади.
ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Абэнинг асосий сафари Германияга уюштиради. У ерда июнь ойида G7 гуруҳининг саммити ўтказилади. Йўл-йўлакай бош вазир Украинада меҳмон бўлади.
Ташриф чоғида Абэ Япониянинг Украинага иқтисодий ва гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлаши айтилмоқда.