“Валенсия” дарвозабони Диего Алвес “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 11 метрлик масофадан берган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, у Примерада 16-марта пенальтини қайтариши. Бу кўрсаткичга кўра у “Барселона”нинг собиқ дарвозабони Андони Субисарретага тенглашди.
Икки жамоа ўртасидаги учрашув Испания чемпионатининг 36-тури доирасида ўтказилди.