Афғонистонда бир кун ичида 51 Толибон жангариси йўқ қилинди

Жаҳон 10 Май 2015 2956

Афғонистон қуролли кучлари томонидан ўтказилган амалиётлар чоғида 51 нафар Толибон жангариси йўқ қилинган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ОАВ вакилларига баёнот берган.
“Амалиётлар Кунар, Нангархор, Боғлон, Қундуз, Фарёб, Бадахшон, Сарипул, Жузжон, Қандаҳор, Зобул, Урузгон, Лоғар, Ғазни, Пактия, Ҳирот, Бодғис вилоятларида ўтказилди. Амалиётлар давомида Толибон ҳаракатининг 51 нафар қуролли аъзоси ўлдирилди, 15 нафари яраланди, 1 нафари Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди”, - дейилади хабарнома матнида.
Афғонистон ҳарбийлари орасида йўқотишлар бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бирга, матбуотда қарама-қарши хабарлар пайдо бўлмоқда. Жумладан, Толибон ҳаракатининг 35 нафар вакили яралангани, 4 нафари қўлга олингани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Бодғис вилояти маъмурияти вакили Мирвайс Мирзақволнинг маълум қилишича, вилоят жангарилар қўлига ўтган. “Улусвол жангарилар қўлида, полиция ва маҳаллий бошқарув вакиллари қочиб кетди”, - унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Шунингдек, 24 апрелдан буён Қундуз вилоятида кенг миқёсли ҳарбий амалиётлар олиб борилмоқда. Жангарилар билан тўқнашувлар давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар