АҚШнинг Миссури штатида номаълум шахслар томонидан ҳарбий ҳаво кучлари базаси яқинида учувчилардан бирига қуролли ҳужум уюштирилди. Associated Press агентлигининг ҳарбий база матбуот котиби Мэтью Ван Вагененга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, учувчи шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув ишларини бошлаб юборган.