Грузиянинг Қора денгиз бўйида жойлашган Кобулети шаҳридаги “Армази” меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин натижасида учта бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий бошқарув органлари вакилларининг маълумот беришича, бинодан 45 киши эвакуация қилинган бўлиб, уларнинг 31 нафари болалардир. Улар Рустави шаҳри ансамбли аъзолари бўлиб, Кобулетига гастрол сафари билан ташриф буюришган.