Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Германия чемпионатининг 32-тури доирасида “Аугсбург”га қарши ўтказилган учрашув доирасида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, Хосеп Гвардиола мураббийлик тажрибасида биринчи марта кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди. Ўтган ҳафтада у ички чемпионат доирасида “Байер”га (0:2), Чемпионлар Лигасида эса “Барселона”га (0:3) ютқазган эди.
Бундан ташқари, “Бавария” 2000 йилдан буён кетма-кет уч марта “қуруқ” мағлубиятга учрамаган эди. Ўшанда жамоа “ПСЖ” (0:1), “Ганза” (0:1) ва “Энерги”га (0:1) кетма-кет имкониятни бой берганди.