“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Испания чемпионатининг 36-тури доирасида ўтказилган “Валенсия”га қарши учрашувнинг биринчи қисмида алмаштирилган эди. Маълум қилинишича, унинг жароҳати жиддий бўлмай, “Ювентус” билан бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ҳар эҳтимолга қарши футболчи ўйиндан чиқарилган.