Германия канцлери Ангела Меркель Москвага ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Айтилишича, унинг самолёти Внуково-2 аэропортига келиб қўнган.
Бугун у Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.