Москва марказидаги тўрт қаватли маъмурий бинода ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда шаҳарнинг фавқулодда вазиятлар хизмати сайтида маълумот берилди.
Бинодан 30 киши эвакуация қилинди. Ёнғинни бартараф қилишга 95 нафар фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркиби ходими ва 27 дона техника бирлиги жалб қилинди.
Бир неча соатдан сўнг олов ўчирилганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.
Кеча Москвада икки сатҳли омборхона биносида ёнғин келиб чиққан эди.