“Барселона” ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатининг 36-тури доирасида ўтказилган “Реал Сосьедад”га қарши учрашувда (2:0) ҳисобни очди.
Бу унинг жамоа таркибида урган 50-голи бўлди.
Шу тариқа, 23 ёшли футболчи “Барселона” таркибида 88 ўйин ўтказиб, 50та гол муаллифига айланди.
Месси бундай натижани 119 ўйинда қайд қилган эди.