Ўзбекистонда Чехия элчихонаси кўмагида чех шеъриятидан таржималар амалга оширилиб, нашр этилади. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” агентлиги маълумот тарқатди.
Тўпламдан Ян Неруда, Ярослав Сейферт, Отокар Бжезин, Ян Скацел, Еже Жачек, Йозеф Вацлав Сладэк, Франтишек Новотниларнинг Адель Чилякова томонидан амалга оширилган русча таржималари ўрин олади. Унинг тақдимоти 2015 йил 5 май куни Республика Байналмилал маданий марказининг Тошкентдаги биносида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбир чоғида ўтказилди.
Тўплам жорий йилнинг кузида нашр қилинади.