Машҳур футболчи Пеле шифохонадан чиқди. The Hindu газетасида ёзилишича, у простата бези гиперплазияси туфайли жарроҳлик столига ётқизилган эди.
Амалиёт 7 май куни Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги клиникада ўтказилди. Одатда гиперплазия ўсимтани келтириб чиқаради, лекин шифокорлар Пеледа ўсимтанинг йўқлигини қайд қилдилар.
Собиқ футболчи бу клиникада биринчи марта даволаниши эмас. 2012 йилда ёнинг сонида жарроҳлик амалиёт ўтказилган эди. 2014 йилда эса унинг буйрагидан тош олиб ташланган эди.