Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантаналардан мамнуиятини билдирди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
“Фуқароларимизнинг юзида қувончни кўрдик. Асосийси, биз буни ҳаётимиздаги энг катта ва энг муҳим байрам эканлигини тушуниб етдик”, - деди у “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.