Путин Россия ва Германия муносабатларида айрим муаммолар борлигини айтиб ўтди

Жаҳон 10 Май 2015 8217

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан ўтказилган учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларда айрим муаммолар борлигини айтиб ўтди.
Германия канцлери Ангела Меркель Москвага ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюргани маълум қилинган эди. эндиликда у Россия етакчиси билан биргаликда маросимларда иштирок этмоқда. Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг улар қаҳрамон шаҳарлар хиёбонидан ўтишди. Шундан сўнг етакчилар икки томонлама музокаралар олиб боришди.
“Бугун айрим муаммолар бор. Муносабатларимиз ривожига бу муаммоларнинг салбий таъсир ўтказиши қанча тез бартараф қилинса, шунча яхши бўлади”, - деб таъкидлади Путин.
Шунингдек, у Меркель хонимга Москвага маросимларда иштирок этиш учун ташриф буюргани учун миннатдорчилигини айтиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар