Кеча Россияда Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган парад чоғида ҳарбий маршда иштирок этаётган "Бук" зенит-ракета тизими олов олди.
Воқеа Чита шаҳридаги маршда содир бўлди. Ҳарбий колонна Жанговар ва меҳнат шуҳрати ёдгорлигига кетаётган чоғда машиналардан бирининг остидан ўт чиқа бошлади. Бу воқеа қайд қилинган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.


Гувоҳларнинг маълум қилишича, олов ўчирилгач, қурилма олдига ҳарбий юк машинаси келиб, уни тиркамада олиб кетган.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматининг “Чита” ахборот агентлигига маълум қилишича, вазият назорат остида бўлган ва одамлар ҳаётига хавф туғилмаган.