2015 йилнинг 12-14 май кунлари Тошкентда “Ўзбекистон нефти ва гази - OGU 2015” 19-Халқаро кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтади. У Ўзбекистонга нефть-газ соҳаси кириб келишининг 130 йиллигига бағишланади.


Конференцияда жаҳоннинг етакчи нефть компанияларидан ташриф буюрган 400дан ортиқ мутахассис иштирок этади. Кўргазмада дунёнинг 20 мамлакатида жойлашган 200 компания ва брендларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Иштирокчи давлатлар рўйхатида Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Польша, Россия, Словения, Туркия, Украина, Франция, Чехия, ЖАР ва Жанубий Корея.