Жанубий Африка республикаси чемпионатининг 30-турида "Чиппа Юнайтед" ва "Кайзер Чифс" клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг юзага келган полиция билан тўқнашувда бир ишқибоз ҳалок бўлди, дея хабар беради AFP.

17 кун аввал семпионликни нақд қилган "Кайзер Чифс"нинг сўнгги учрашувида финал ҳуштаги чалинганидан сўнг мухлислар майдонга югуриб чиқдилар. Ишқибозлардан бири полициячининг қуролини қўлга киритмоқчи бўлган ва олишувда қўққисдан отилиб кетган ўқдан ҳалок бўлган.

Манба: std.uz