Корея ҳукумати жорий йилда нанотехнологиялар саноатига 177.2 млрд вона (164.2 млн доллар) инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

Маҳаллий матбуотда ёзилишича, маблағ етти асосий йўналишни молиялаштириш ва ривожлантиришга сарфланади. 3D-мосламаларни нанотехнологиялар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, функционал наноматолар, сув тозалаш ва энергияни тежаш технологиялар шулар жумласидандир.

Айни пайтда Жанубий Корея нанобозорининг 90 фоизини кичик ва ўрта фирмалар эгаллайди. Корея ҳукумати уларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашни режалаштирмоқда.
Мутахассисларнинг тахминича, 2020 йилга келиб жаҳон нанотехнологиялар маҳсулотлари бозорининг умумий ҳажми 3 трлн долларни ташкил қилади. Йирик инвестициялар киритиш ёрдами билан Корея ушбу бозорнинг 20 фоизини эгалламоқчи.