Афғонистон пойтахти Кобулда ҳукумат автобусининг портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон Бош прокуратурасидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, теракт оқибатида 18 киши жароҳат олган.

Афғонистон Ички ишлар вазири ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида ҳам давлат хизматида бўлган шахслар, ҳам оддий фуқаролар бўлганини маълум қилмоқда.

Ҳужум куннинг иккинчи ярмида, ҳукумат автобуси ходимларни ўз уйларига элтиб қўяётганда амалга оширилган. Маълумотларга кўра, портлашни террорчи-худкуш амалга оширган. “Толибон” террорчилик ҳаракати терактни амалга оширганлик учун жавобгар ҳисобланмоқда.