Афғонистонда жангарилар қўлидан 19 тутқун озод қилинди

Жаҳон 11 Май 2015 1029

Афғонистонда февраль ойида ўғирлаб кетилган 30 кишидан 19 нафари озод қилинди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги маълум қилмоқда.
Февраль ойининг охирида Зобул вилоятида жангарилар автобусга ҳужум қилиб, 30 нафар одамни ўғирлаб кетган эди. воқеа Ҳирот-Кобул йўлида содир бўлган эди.

Ғазни вилоят кенгаши раиси Ҳолиқдод Акбарийнинг маълум қилишича, бугун жангарилар 19 нафар тутқунни қўйиб юборган. Улар билан музокаралар олиб боришда Зобул вилояти кенгаши раиси Отажон Ҳақбаён воситачилик қилган.

Кўпроқ янгиликлар