АҚШ қўшинлари янги камуфляж костюмларини синовдан ўтказади. The Mail нашрининг ёзишича, ушбу форма одамни жанг майдонида деярли кўринмас қилиб қўяди. Синов муддати бир йил давом этади.

Форма махсус метаматериалдан тикилгандир. Уни тайёрлашда нурни синдириб, электрмагнит тўлқинларининг йўналишини ўзгартирувчи унсурлардан фойдаланилади. Натижада кийим буқаламун сингари турфа тусга кириб, атроф муҳитнинг рангига мослашади. У рангни тезлик билан алмаштириш мумкин.
Аммо, шу билан бирга, материал электр қувватига муҳтож. Пентагоннинг талабига биноан, формани ишлаб чиқарганлар унинг учун махсус аккумулятор яратиши керак. Аккумуляторнинг оғирлиги 450 граммдан ошмаслиги ва у камуфляжни 8 соат мобайнида қувват билан таъминлаб туриши керак.