АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўзининг Сочига ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида маълум қилинди

Давлат департаменти вакили Мари Харфнинг айтишича, Керри сафари чоғида Россия президенти Владимир Путин, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан икки томонлама ва минтақавий, шу жумладан, Эрон, Сурия ва Украина бўйича масалаларнинг кенг доирасини муҳокама қилади.  

“Бу ташриф россиялик юқори лавозимли расмий шахслар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш бўйича доимий ҳаракатларимизнинг бир қисми ҳисобланади”, дейилмоқда хабарда. 

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг 12 майда Сочига келишини тасдиқлаган эди.