Беларусь ва Хитой икки давлат ўртасида савдо-сотиқ ҳажмини икки марта оширишни кўзда тутувчи келишувлар пакетини имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар берган. 

Беларусь президенти Александр Лукашенко Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашув давомида шундай баёнот билан чиқиш қилди. 

Бундан ташқари, Хитой ва Беларусь дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида келишув имзолайди.

“Бу тарихий ҳужжатдир. У бизнинг стратегик ҳамкорлигимизнинг юқори даражасини яна бир бор таъкидлайди ва икки томонлама муносабатлар ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайди”, деб айтди Лукашенко.

Давлатлар технологиялар ва илмий-техник инновациялар алмашиш соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.