Бельгиядаги ўйин вақтида яна бир футболчининг юраги хуруж қилди

Спорт 11 Май 2015 1112

Футбол бўйича Бельгия чемпионатининг иккинчи дивизиони вакили ҳисобланмиш "Берхост-Вильрийк" жамоасининг 23 ёшли футболчиси Тим Нико ўйин вақтида юраги хуруж қилгани сабабли майдонга қулади ва сунъий кома ҳолатига тушди. Бу ҳақда Voetbalkrant хабар бермоқда.

Футболчига майдонда биринчи ёрдам кўрсатилгач, у шифохонага олиб кетилган. Унга шифокорлар юрак хуружи ташхисини қўйишган.

Айни вақтда Тим Никонинг аҳволи яхшилангани айтилмоқда. Лекин у яна бир қанча муддат шифохокорлар назоратида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Бельгиянинг "Локерен" жамоасида ўйнаган 24 ёшли ҳимоячи Грегори Мертенс билан ҳам "Генк" жамоасига қарши ўйин пайтида шунга ўхшаш ҳолат рўй берган, лекин футболчи 3 кун ўтгач, шифохонада вафот этганди.

Кўпроқ янгиликлар