Берлин полицияси шаҳарнинг Кройцберг туманида кўча супурувчилардан бири “шубҳали туюлган катта миқдорда кичик ўсимликлар” топганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.   

Воқеа жойига етиб келган полициячилар аниқланган ўсимликлар наша эканлигини тасдиқлашган. Уларнинг айтишича, 700 га яқин кичик наша кўчатлари топилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказилмоқда.