Бухоро вилояти тадбиркорлари 2014 йилда жами 414 миллиард сўм кредит маблағлари олишди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот матбуот маълумотларига таяниб «Восточний Экспресс» нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, ўтган йил давомида 8550 тадбиркор, 413,9 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари олишган. Бу 2019 йилга нисбатан 1,3 баравар юқори кўрсаткич саналади.

Марказий банкнинг вилояти бошқармаси берган маълумотларга кўра, кредитларнинг 88,7 млрд сўми озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган. 101,4 – ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, 56,7 млрд – сервис ва хизматлар кўрсатиш соҳасига, 12,1 млрд – оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, 52,2 млрд – касб-ҳунар коллежи битирувчилари ўртасидаги тадбиркорликни, шунингдек аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилган.