Энди Маррей Мадриддаги турнир финалида Надални мағлуб этди

Спорт 11 Май 2015 803

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида “Мастерс” сериясига кирувчи йирик грунт турнири (Mutua Madrid Open) якунланди.

Мукофот жамғармаси 4,185,405 еврони ташкил этувчи мусобақанинг бош соврини учун дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль ва британиялик Энди Маррейга кураш олиб борди.

Буюк Британия вакили Энди Маррей 10 май куни ўтказилган бу ўйинда ишончли ғалабага эришди. Испаниялик Рафаэль Надал 6:3 ва 6:2 ҳисобларида мағлуб этилди.

Шу тариқа Маррей ўз фаолиятидаги 33-титулга эга бўлди.

Кўпроқ янгиликлар