Эрон авиакомпаниялари мамлакатга авиацион техника ва эҳтиёт қисмлар олиб киришга ғарб давлатлари томонидан санкциялар киритилган 1995 йилдан бери биринчи марта 15та самолёт олди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. Санкциялар 2014 йилнинг бошида қисман бекор қилинган.    

Шунингдек, Эрон транспорт вазири “учиш учун жуда эски” бўлган иккита самолёт олингани ва улар эҳтиёт қисмлар учун фойдаланишини маълум қилган.

Олинган самолётлар 2003 йилда қурилган (улардан ярмидан кўпи Airbus A320 самолёти ташкил қилади), шунинг учун 140та самолётдан иборат Эрон авиапаркининг ўртача ёши 20 йилдан 19 йилга пасайди. 

Қайд этилишича, яқин 10 йил ичида ҳаво паркини янгилаш учун Эронга 400-500 самолёт керак бўлади.

Аввалроқ Россия Эронга Ту-204СМ ўртамагистрал йўловчи самолётларини етказиб бериш масаласига қайтиши мумкинлиги маълум қилинганди.