Франция ҳукумати Россия учун қурилган “Мистраль” вертолёт ташувчи кемаларини Хитойга таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Want China Times газетаси маълум қилмоқда.

Ёзилишича, музокаралар икки француз кемасининг Шанхай портига кириши чоғида ўтказилиши мумкин. Булар Aconit “Лафайет” тоифасидаги фрегати ва “Мистраль” тоифали Dixmude вертолёт ташувчи кемасидир.
Хитой ўз десант кемасини яратиш устида иш олиб бормоқда, Франция томонидан Россия учун ясалган кемалар намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.