Франция президенти Франсуа Олланд Кубага ташриф буюрди. Agence France-Presse агентлигининг маълум қилишича, у Куба раҳбари Рауль Кастро билан учрашув ўтказади.

“Французлар Европа ва умуман Ғарб миллатлари ичида Кубанинг дунё учун очилишини қўллаб-қувватловчи биринчи миллат бўлади”, - деб таъкидлаган Олланд Гаванага учишдан олдин.
Шунингдек, у АҚШ томонидан иқтисодий чекловларнинг камайтирилиши оролнинг иқтисодиёти яхшиланишига олиб келишини айтиб ўтди.