Ҳиндистонда жарликка автобус қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Май 2015 622

 

Ҳиндистон шимолидаги Жамму-Кашмир штати ҳудудидаги тоғ дарасида автобус ҳалокатга учради. Бу йўл транспорт ҳодисаси натижасида 23 йўловчи ҳалок бўлган ва 25 киши жароҳатланган. Бу ҳақда  Associated Press хабар берди.

Маълум бўлишича, 48-йўналишдаги бу автобус Удхампур шаҳрига кетаётган бўлган. Полиция вакилининг айтишича, бу ҳодисага ҳаракатланиш учун ноқулай йўлда ҳайдовчи назоратни йўқотиши сабаб бўлган.

Айни вақтда жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган.

Кўпроқ янгиликлар