"Наполи" ҳужумчиси Гонсало Игуаин "Парма"га қарши кечган баҳсда дарвозабон Антонио Миранте билан жанжаллашиб қолди.

Италия чемпионати доирасида икки жамоа ўртасида кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Хабар қилинишича, Игуаин жанжал вақтида рақибга нисбатан "сизлар аллақачон В серияга тушиб кетгансиз", деб айтган. Бу вазият кенг оммада муҳокама қилинмоқда.

Игуаинга нисбатан эса бу гапи учун интизомий чора қўлланиши мумкин0.

Маълумот учун, молиявий инқирозга учраган "Парма" клуби В серияга тушиб кетиши аниқ бўлиб улгурган. Юқори лигани жорий мавсумда атиги 24 очко тўплаган "Чезена" жамоаси ҳам тарк этади. "Кальяри" эса лигада жон сақлаш учун кураш олиб бормоқда.