Россия ва АҚШ ўзаро ишончни тиклаш учун барча чораларни кўриши зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов МДҲ давлатлари раҳбарларининг 8 май куни Москвада бўлиб ўтган норасмий учрашувидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Етакчи мамлакатлар, биринчи навбатда, АҚШ ва Россия ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатларни қайта тиклаш керак. Бу жиҳатдан, фикримизча, ҳар бир томон қўлидан келган ишни амалга ошириши лозим”, - таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.
Шунингдек, у бошқа томонлар ҳам ушбу масалани жиддий ўйлаётганига ишончи комил эканлигини қўшимча қилди.