АҚШ Давлат котиби Жон Керри 12 май куни Сочида Россия раҳбарияти билан музокаралар ўтказгандан кейин, Туркияда НАТО бўйича ҳамкорлар билан маслаҳатлашув ўтказади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф маълум қилди.

Харф Жон Керри 12 майда Сочида Россия президенти Владимир Путин, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа россиялик расмий шахслар билан икки томонлама ва минтақавий, шу жумладан, Эрон, Сурия ва Украина бўйича масалаларнинг кенг спектрини муҳокама қилиш учун 11 майда Сочига жўнаб кетишини маълум қилди.

“Шундай сўнг Керри Анталияга жўнаб кетади ва 13 майда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида НАТО бўйича иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан маслаҳатлашув ўтказади”, деб айтмоқда Харф.

Сўнгра Керри Вашингтонга қайтиб, АҚШ президенти Барак Обаманинг Форс кўрфази давлатлари етакчилари билан музокараларида иштирок этади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Керрининг Россияга ташриф буюришини тасдиқлади.